"Фенербахче" Гендузини сотиб олди

Sherzod Nurmatov
9 янв 2026, 12:57
Туркия клуби 26 ёшли ярим ҳимоячининг "Лацио"дан трансферини эълон қилди.

Томонлар 4,5 йиллик шартнома имзолади.

Аввалроқ келишув бонуслар билан бирга 29 млн еврога баҳоланиши ҳақида хабар берилганди.

Гендузи ушбу мавсум А Серияда 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fenerbahce.org