

Бирмингемликлар Швейцария терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси учун 60 миллион евродан сал кўпроқ маблағ тўлашади, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
"Вилла" Манзамбининг ўзи билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
ЖЧ-2026 доирасидаги 4 та ўйинда ярим ҳимоячи 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум немис жамоаси сафида 47 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 9 та ассист бор.



