

Жаҳон чемпионати учун якуний таркибни шакллантириш ҳар доим қийин вазифа бўлиб келган. Йўлланмани қўлга киритган мамлакатларнинг мураббийлар штаби ўз жамоасига энг юқори даражада ҳаракат қилишга ёрдам берадиган энг яхши ўйинчиларни танлаб олиш учун мусобақадан олдинги ҳафталар ва ойлар давомида тинимсиз меҳнат қилишади.
ЖЧ-2026 турнирида ҳар бир жамоа таркибида 26 нафар футболчи рўйхатдан ўтишига рухсат берилади – бу Қатар мезбонлик қилган 2022 йилги мусобақадаги кўрсаткич билан бир хил. ЖЧ-2026 таркиблари ҳақида билишингиз керак бўлган барча маълумотларни қуйида ўқишингиз мумкин.
Жаҳон чемпионати таркиблари қачон эълон қилинади? ФИФА 2 июнь, сешанба куни мусобақада иштирок этадиган 48 та жамоанинг 26 кишилик расмий қайдномаларини эълон қилишни режалаштирмоқда.
Ҳар бир таркибда нечта футболчига рухсат берилади?
Дастлабки рўйхат: Иштирокчи ассоциациялар дастлаб ФИФАга 35 тадан 55 тагача бўлган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни тақдим этади, улардан тўрт нафари дарвозабон бўлиши шарт. Ушбу дастлабки рўйхат фақат ички мақсадлар учун ишлатилади ва ФИФА томонидан омма эътиборига эълон қилинмайди.
Якуний рўйхат: Ассоциациялар ФИФАга 23 тадан 26 тагача ўйинчини ўз ичига олган (улардан камида уч нафари дарвозабон бўлиши шарт) якуний таркибни тақдим этади.
Истисно ҳолатлар: Якуний қайдномадаги ўйинчи фақатгина жиддий жароҳат ёки касаллик туфайли, ўз жамоасининг ЖЧ-2026 мусобақасидаги биринчи ўйинига камида 24 соат қолгандагина дастлабки рўйхатдаги бошқа ўйинчига алмаштирилиши мумкин.
Якуний таркибдаги дарвозабон мусобақа давомида исталган вақтда жиддий жароҳат ёки касаллик сабабли дастлабки рўйхатдаги бошқа дарвозабон билан алмаштирилиши мумкин.
Миллий терма жамоаларга ўз таркибларини исталган вақтда эълон қилишга рухсат берилади, аммо улар 2 июнь куни ФИФА томонидан тасдиқланмагунча расмий ҳисобланмайди.
Дарвозабонлар: Владимир Назаров (“Пахтакор”), Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Нефтчи”), Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”)
Ҳимоячилар: Иброҳимҳалил Йўлдошев (“Нефтчи”), Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”), Рустам Ашурматов (“Истиқлол”, Эрон), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (“Пахтакор”), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”, Англия), Абдулла Абдуллаев (“Дибба”, БАА), Фарруҳ Сайфиев (“Нефтчи”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”), Муҳаммадрасул Абдумажидов (“Пахтакор”), Беҳруз Каримов (“Сурхон”), Диёр Ортиқбоев (“Хоразм”)
Ярим ҳимоячилар: Қувондиқ Рўзиев (“Навбаҳор”), Шерзод Эсанов (“Бухоро”), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Одил Ҳамробеков (“Трактор”, Эрон) Умарали Раҳмоналиев "(“Сабаҳ”, Озарбайжон), Алишер Одилов (“Нефтчи”), Сардор Баҳромов (“Насаф”), Акмал Мозговой (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Банияс”, БАА), Жамшид Искандеров (“Нефтчи”), Жасур Жалолиддинов (“Сўғдиёна”), Азиз Ғаниев (“Ал Батаеҳ”, БАА)
Ҳужумчилар: Аббос Файзуллаев (“Истанбул Башакшеҳир”, Туркия), Жалолиддин Машарипов (“Истиқлол”, Эрон), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Остон Ўрунов (“Персеполис”, Эрон), Руслан Жиянов (“Навбаҳор”), Азиз Амонов (“Динамо”), Ҳусайн Норчаев (“Навбаҳор”), Шерзод Темиров (“Эрбил”, Ироқ), Игорь Сергеев (“Персеполис”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Истанбул Башакшеҳир”, Туркия)

Жаҳон чемпионати таркиблари тарихи 1930 йилдан то 1998 йилгача жамоаларга ўзларининг якуний қайдномаларига 22 нафар ўйинчини киритишга рухсат берилган. Корея ва Япония мезбонлик қилган 2002 йилги мусобақада бу кўрсаткич 23 нафарга оширилди ва то 2022 йилги Қатар турнирида таркиб ҳажми 26 нафарга кенгайтирилгунга қадар ўзгаришсиз қолди.
ЖЧ-2026 учун футболчиларнинг ўз вақтида терма жамоа ихтиёрига юборилишини таъминлаш мақсадида ФИФА қуйидаги муддатларни белгилаб қўйди:
а) ЖЧ-2026 учун футболчиларнинг дам олиши, тайёргарлик кўриши ва клублари томонидан мажбурий қўйиб юборилиши даври улар ўз клублари сафидаги сўнгги расмий ўйинини ўтказган куннинг эртасига – 2026 йилнинг 25 май кунидан бошланади.
б) Мажбурий қўйиб юбориш қоидасидаги истиснолар конфедерацияларнинг клублар миқёсидаги мусобақалари финалида иштирок этаётган футболчиларга нисбатан қўлланилади. Бунга ФИФА рухсати билан 2026 йил 30 майгача бўлган муддатдаги (шу куни ҳам) ўйинлар киради.



