

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида бир мавсумда энг кўп гол урган (45 та) собиқ футболчи "Нефтчи"да фаолият юритади. Аввалроқ унинг "Динамо" жамоасида ишлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Маълумот учун, Ирисметовнинг сўнгги иш жойи Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бўлиб, у май ойида истеъфога чиққан эди. У "шерлар" билан ички мусобақаларда барча совринларни ютишни уддалаган.



