

Жаҳон чемпионатидаги дастлабки ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Гуруҳ босқичидан ўрин олган қолган учрашувларда жамоамиз Португалия ва ДР Конгога қарши майдонга тушади.
"Каннаваро, катта эҳтимол билан, таркиб ва тактикани ўзгартирмаса керак. Биз қарши ҳужумга жуда яхши ўтамиз, таркибимизда тўпни ўзида сақлай оладиган ижрочилар ва Шомуродов каби яхши ҳужумчилар бор.
Роналдуни тўхтатиб қолиш? Унинг айни дамда қандай спорт формасида эканлигини билмайман. Менимча, асосий хавф Бруну Фернандеш ва бошқа футболчилардан кутилади. Аммо Роналду — бу Роналду. Нима бўлган тақдирда ҳам, у майдонда у қадар кўзга ташланмаслиги ва тўсатдан гол уриб кетиши мумкин, буни у жуда яхши уддалайди. Унга қарши кимнидир персонал равишда бириктириб қўйиш шарт деб ўйламайман.
Биз жамоавий ўйин эвазига кучлимиз. Фикримча, агар рақибга кўп бўш жой қолдирмасдан, зич ўйнасак, уларни мағлуб этишимиз ва майдонни яхши натижа билан тарк этишимиз мумкин. Айтиб ўтишганидек, энди қўрқадиган ҳам, йўқотадиган ҳам ҳеч нарсамиз йўқ — ҳар қандай ҳолатда ҳам очко олишимиз шарт. Энг муҳими — ютқазмаслик, ундан кейин эса учинчи ўйинда очколарни қўлга киритиш керак. Тўғри, Конго ҳам заиф рақиб эмас.
Гуруҳдан чиқиш учун тўрт очко жамғариш тўлиқ етарли бўлади. Учинчи ўриндан ёки иккинчи ўриндан туриб кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин. Аммо, бунинг устига биринчи ўрин билан чиқиш имконияти ҳам йўқ эмас", — деди Ирисметов.


