

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, Жаъфар Ирисметов "Бунёдкор" клубида иш бошлаши кутилмоқда. Жаъфар Ирисметов "Бунёдкор"да спорт директори лавозимини эгаллайди.
Маълумот учун, Ирисметовнинг сўнгги иш жойи Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бўлиб, май ойида истеъфога чиққан эди. У "шерлар" билан ички мусобақаларда барча совринларни ютишни уддалаган.


