

- Азамат Абдураимов ўзбек футболи юлдузи бўлган. Юбилей шарафига уюштирилган футбол-шоуга таклиф қилганларидан хурсанд бўлдим ва иштирок этганимдан мамнунман. Шу каби Ўзбекистон футболи ривожига ҳиссасини қўшган мураббийлар, футболчилар ва мутахассислар иштирокида тадбирлар жорий қилиб турилса бундан халқимиз, мухлислар ва умуман барча хурсанд бўлади. Азамат ака Абдураимовнинг юбилей ёшлари билан муборакбод этаман ва уларга келгусида мураббийлик фаолиятларига омад тилаб қоламан.



