Ихтиёр Тошпўлатов: “Cобиқ жамоамга қарши ўйнаш қийин бўлди”
17 сен 2016 10:00
Янгиликлар
Ихтиёр Тошпўлатов: “Cобиқ жамоамга қарши ўйнаш қийин бўлди”
Олий лиганинг 22-тури доирасида Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди ва ушбу бахсда дуранг натижа қайд этилди.
Беллашувдан сўнг, жиззахликлар ҳужумчиси, жамоага очко келтирган Ихтиёр Тошпўлатов ўз фикрларини билдирди.
- Собиқ жамоага қарши ўйнаш жуда қийин ва ҳаяжонли бўлди. Жуда жанговор ва қийин ўйин бўлди. 6 очкога тенг кураш бўлди десам адашмаган бўлар эдим. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Сафарда дурранг натижа қайд этдик. Охирги дақиқаларда жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман. Сафарда дуранг натижа қайд этиш ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Кейинги ўйинда биз албатта ғалаба қозониб,мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман - дейди Тошпўлатов.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар