

Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, мамлакатни қамраб олган ижтимоий кескинлик ва ўтган дам олиш кунларидаги зўравонлик авж олишига қарамай, Лоран Нуньес Матиньонда Бош вазир Себастьен Лекорню билан ўтказилган матбуот анжуманида "сешанба оқшомида Парижда "Пари Сен-Жермен" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинни бекор қилиш масаласи кун тартибида йўқ"лигини маълум қилди. Худди шунингдек, еврокубокларда бўлиб ўтиши мумкин бўлган бошқа учрашувларни, хусусан "Лиль"даги ўйинни бекор қилиш масаласи ҳам қўйилмаган. "Учрашувлар бекор қилинмайди", — дея таъкидлади Нуньес.
Эслатиб ўтамиз, Париж ва бошқа шаҳарларда Франциядаги кенг кўламли норозилик намойишлари доирасида ёқилғи нархининг ошиши ва аҳоли харид қобилиятининг пасайишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ташкилотчилар маълумотларига кўра, акцияларда 800 мингга яқин киши иштирок этган; ИИВ маълумотларига кўра, иштирокчилар сони 550 минг кишини ташкил этган. Бир қатор аҳоли пунктларида тинч намойишлар полиция билан тўқнашувларга ва оммавий тартибсизликларга айланиб кетди. Ички ишлар вазири Лоран Нуньес 2 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинганини маълум қилди ва расмийлар тартибсизликлар ҳамда талончиликка алоқадор шахсларни таъқиб қилишни давом эттириш ниятида эканини билдирди.



