Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан учрашув олдидан: "Фикримча, очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлмайди"
24 мар 17:42
Янгиликлар
Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан учрашув олдидан: "Фикримча, очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлмайди"
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Эронга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
"Эртага фақат ғалаба кутмоқдаман. Эрон билан ўйин Қирғизистонга қараганда албатта фарқ қилади. Форслар умуман бошқа даража. Ҳозирги пайтда футболчиларимиз яхши спорт формасида ва ўзларига ишонч бор. Бу жуда яхши ҳолат.
Ҳозирги футболда ҳамма жамоалар яхши ва тартибли тўп тепмоқда. Ўйин тақдирини майда деталлар ҳал қилмоқда. Шунинг учун гол уриш қийинлашиб қолган. Эрон билан дуранг ёмон натижа бўлмаса керак. Фикримча, очиқ ва ҳужумкор футбол бўлмайди", – дейди Ислом Тўхтахўжаев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар