UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  0 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  45 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  5 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  8 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  1 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   1 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  46 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  71 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  12 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  13 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1

Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"

Суперлига 4-турдан ўрин олган "Нефтчи" – "Локомотив" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Нефтчи" бош мураббийи Ислом Исмоилов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Сўзим аввалида барчани муборак Рамазон Ҳайити ҳамда келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс юқори шиддатда кечди. Одатда жамоа бирон бир совринни қўлга киритганидан кейин кейинги баҳс жуда оғир кечади. Жисмоний ҳолат бўйича тез тикланиш мумкин, лекин эмоция ва руҳий ҳолатни тиклаш оғир бўлади. Ҳалиям Суперкубокни ютганимиздаги эмоциялар таъсирида эканлигимиз билинди. Бундан ташқари "Локомотив" жамоасини ҳам эътироф этиш керак, бекорга юқори ўринларда юрмаяпти. Улар ҳам ўйинни яхши ўтказди. Стадионга келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтиб қоламан.

- Бу мавсумда ҳозирча 12 та гол уриб фақат битта қўйиб юбордик. Кам гол ўтказиш тактика билан боғлиқми ёки дарвозабонларимиз зўр ишлаяптими?

- Албатта, иккаласи ҳам бир-бирига боғлиқ. Иккала ҳолатни ҳам эътироф этиш керак. Бугун пенальтидан гол ўтказдик ва бу бизга оғир таъсир қилди. Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик, лекин 4-турга келиб тугади. Ўйин услубимиз асосан рақиб ҳимояси олдида тузишга қаратилган. Кўпроқ ҳужум қилишни хоҳлаймиз. Дарвозабонлардан ташқари ҳимоя чизиғимиз ҳам аъло ўйин кўрсатяпти, буниям эътироф этиш керак. Айниқса жамоамиз сардори барчага ўрнак бўлиб келмоқда. Жамоамиз ҳужум ва ҳимояда зичлик ҳосил қила оляпти. Шу боис кўп гол уриб, кам ўтказяпмиз.

- Бугунги ўйин учун танланган бошланғич таркиб, яъни ротация ўзини қанчалик оқлади?

- Ротация юз фоиз ўзини оқлади деб айта оламан. Биз голгача яхши ҳаракат қилаётгандик ва гол ургач бироз бўшашдик. Рақиб ҳам майдонда футбол ўйнади. Биринчи бўлимдаги мақсадимиз кўпроқ босим уюштириб рақибнинг имкониятларини пасайтириш эди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасидан кейин устунликни қўлга олишимиз учун биринчи таймда ҳаракат қилган футболчилар ёрдами катта бўлди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
20 мар 19:52:37
Шухратжон Муйсинович
Жанговар ғалаба. Йигитлар катта меҳнат килишди. Асосий таркиб барибир билиняпти. Суперкубокни ҳам таъсири бор. Муаллимларга респект! Салкам 17000- Супер!
+1   
20 мар 19:46:59
Islombek Mosayev
Odilov bilan Iskanderov òrni birinchi taymda ancha sezildi tushishgandan kegin hujumlar yondi
   
20 мар 20:06:50
Азим Исмаилов
Гол утказиб юбориш ни асосий сабабини тренер айтмади Бу цигерни йуклиги булди чунки убайдуллаев марказий химоячи эмас кейин марушич билан йовович хозирча 2 таймга тайер холос
   
20 мар 19:57:12
Акмал Аляров
Пахтакор бир езмасинаканда Сўгдиена дарвозаси томон тепсаёқ пеналти беряпти
   
20 мар 19:54:16
Шухратжон Муйсинович
Жанговар ғалаба. Йигитлар катта меҳнат килишди. Асосий таркиб барибир билиняпти. Суперкубокни ҳам таъсири бор. МУХЛИСЛАРГА респект! Салкам 17000- Супер!
   
20 мар 19:45:37
Акмал Аляров
Манимча Исломбек асосий таркиб аниқ бўлди шекили
-1   
20 мар 19:45:38
Azizbek Rustamovich
Qachondir gol o‘tkaziladi, qachondir jamoa mag‘lub bo‘ladi. Buni to‘g‘ri qabul qilishimiz kerak. Hohlaymizmi yo‘qmi, kun sayin gol o‘tkazadigan, mag‘lubiyatga uchraydigan kunga yaqinlashamiz
-2   
20 мар 19:53:21
Raul gansalez blanko
Ротация кере айрим асабни бузадиган юзерлар 40 йил футбол курса тушинади Искандаров тушмаса уйин йук дейдиганлар нега тушинмисан жарохат олса мураббийга ечим учун хам ротация кере
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика