

Испаниянинг “Sport” нашри маълумотларига кўра, “Барселона”нинг 26 ёшли ҳужумчиси Ферран Торрес ПСЖга ўтишга узил-кесил розилик берди ва клублар ўртасидаги расмий музокаралар бошланишига “яшил чироқ” ёқди. Ҳозирда Каталония гранди Франция чемпиони ва УEФА Чемпионлар Лигаси ғолибидан расмий таклиф кутмоқда.
Маълум қилинишича, Париж клуби раҳбарияти испан ҳужумчиси келаси ҳафта “Барселона”нинг мавсумолди машғулотларига қайтгунига қадар трансферни якунлаш ниятида.
Таъкидлаш жоизки, Ферран Торрес ўтган мавсум “Барселона” таркибида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган. Transfermarkt портали 26 ёшли футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.



