Ироқ Боливияни ютиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Sherzod Nurmatov
1 апр 2026
Ироқ ЖЧ қитъалараро плей-офф босқичи финалида Боливия билан тўқнаш келди.

Мексикадаги “Эстадио ББВА”да кечган баҳсда ироқликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабана тантана қилди. Голларни Ал Ҳаммади, Ҳуссайн ва Паниагуа урди. 

Қайд этиш жоиз, Ироқ таркибида “Пахтакор” ҳимоячиси Заид Таҳсин тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 

ЖЧ-2026нинг сўнгги иштирокчиси бўлган Ироқ мундиаль “I“ гуруҳида Франция, Сенегал ва Норвегияга рақиблик қилади.

Ироқ – Боливия 2:1

Голлар: Ал Ҳаммади 10’, Айман Ҳуссайн 53’ – Мойзес Паниагуа 38’

Ироқ: Басил, Али, Таҳсин, Ҳошим, Доски, Амин (Фаржи, 52), Шер (Исмоил, 52), Ал Аммари, Байиш (Ёқуб, 84), Ҳуссайн (Меме, 66), Ал Ҳаммади (Жасим, 67).

Боливия: Вискарра, Мэдина Роман (Мазасага, 67), Акин, Моралес, Фернандес, Матеус (Монтейро, 90), Паниагуа, Вилламил, Мигелито, Бака (Нава, 70), Годой.

Огоҳлантиришлар: Байиш (19), Моралес (71), Исмоил (76), Фаржи (80), Мазаcага (90).


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia