

Венгрияда ўтказилган ўйин олдида мезбон жамоанинг айрим футболчилари рақиб билан саломлашишдан бош тортишди.
Учрашув бошланишидан олдин ўтказиладиган анъанавий саломлашиш маросимида Босния ва Герцеговина ёшлар терма жамоасининг бир нечта аъзоси исроиллик футболчиларнинг қўлини сиқмасдан, шунчаки ёнидан ўтиб кетишди.
Мазкур баҳс голсиз дуранг — 0:0 ҳисобида якунланди. Бироқ ўйиндан кўра, майдондаги сиёсий ва ахлоқий вазият кўпроқ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат бўйича УЕФА томонидан бирор-бир интизомий чора кўрилиши ёки кўрилмаслиги ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда халқаро майдондаги сиёсий жараёнлар сабабли спорт мусобақаларида шунга ўхшаш норозилик чиқишлари тез-тез кузатилмоқда.



