Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди
20 янв 20:56
Янгиликлар
Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди
ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг маоши у ташкилот раҳбари лавозимида бўлган даврда тўрт баробарга ошгани маълум бўлди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар бермоқда. Манба маълумотларига кўра, амалдор 2025 йилда 5,27 миллион евро миқдорида даромад олган.
Инфантино 2016 йилда ўзидан олдинги раҳбар Зепп Блаттер ўрнини эгаллаган ҳолда ФИФА президенти этиб сайланган эди. Швейцариялик Инфантино раҳбарлигининг биринчи йилида 1,28 миллион евро даромад қилган. Шунингдек, Инфантино 2022-йилги жаҳон чемпионатини Қатарда ўтказганлиги учун 1,29 миллион евро миқдорида мукофот олгани таъкидланмоқда.
Инфантинонинг ФИФА президентлиги муддати 2027 йил 30 мартда тугайди. Аввалроқ, ташкилот 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврни Инфантино президентлигининг биринчи муддати сифатида ҳисобламасликка қарор қилган эди. Шу сабабли, амалдор 2027 йилда кейинги муддатга қайта сайланиш имкониятига эга бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар