

— Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48 та жамоагача кўпайтириш тўғри қарор бўлди, деб айта оламизми?
— Ҳа, 100 фоиз! Жамоалар сонини 48 тага етказиш улкан муваффақият бўлди, уларнинг ҳар бири энг юқори даражада иштирок этди. Ҳар бир қитъадан келган терма жамоалар гол уришди ва камида биттадан очко жамғаришди. Африканинг 10 та жамоасидан 9 таси плей-офф босқичига йўл олди. Ўтган жаҳон чемпионатида атиги бешта Африка терма жамоаси бор эди. Бу ишлар турнир иштирокчилари қаторига барча жамоаларни қўшиш қанчалик муҳимлигини кўрсатиш — уларга бу ерда ўйнаш имкониятини бериш учун қилинмоқда.
— Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 та жамоагача етказиш мумкин деган фикрлар ҳам бор.
— Бу масала амалдаги жаҳон чемпионатидан кейин тегишли йиғилишлар доирасида албатта ўрганилади ва муҳокама қилинади. Дунё биринчилигини ташкил этишда нафақат Европа ва Жанубий Американинг, балки бутун дунёнинг манфаатларини ҳисобга олиш муҳимдир. Барча халқларга жаҳон чемпионатида иштирок этишдек орзусини амалга ошириш имкониятини бериш керак. Жамоаларнинг даражаси жуда юқори эканлигини, у бутун дунё бўйлаб янада ўсиб бораётганини ҳамма кўрди. Агар кичик давлатлар терма жамоаларига дунё биринчилигида қатнашиш имкони берилмаса, уларда янада кучли бўлиш учун мотивация қолмайди, — дея Инфантинонинг сўзларини келтиради Bluewin.



