Бекхэм ФИФА президенти бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 окт 2026, 16:44
Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси ва Американинг "Интер Майами" клуби ҳамэгаси Дэвид Бекхэм Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин.

Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, халқаро ташкилотлар — Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА), Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси футболи конфедерацияси (КОНКАКАФ) ҳамда Германия футбол иттифоқи (DFB) жаҳон футболининг амалдаги раҳбари Жанни Инфантинонинг истеъфосига эришиш учун альянс тузишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, 51 ёшли Бекхэм коалиция томонидан ташкилот президентлиги лавозимида Инфантинонинг ўринбосари сифатида кўриб чиқилаётган асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Футболий мутасаддилар инглизнинг дунё бўйлаб танилганлиги, обрў-эътибори ва АҚШда футбол лойиҳаларини ривожлантиришдаги муваффақиятли тажрибаси глобал футбол ҳамжамиятини бирлаштиришга ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантино 2016 йилнинг февраль ойидан бери ФИФАни бошқариб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›