Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди
27 окт 2025 19:49
Янгиликлар
Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари учун янги футбол турнири — ASEAN (Жануби-Шарқий Осиё миллатлари ассоциацияси) Кубоги ташкил этилганини маълум қилди.
"ASEAN Кубоги орқали биз мамлакатларни бирлаштирмоқдамиз ва бу турнир катта муваффақиятга эришади. Бу ASEAN минтақасида миллий футбол жамоаларининг мавқеини мустаҳкамлашга ва Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб спортимизнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради", – деди Инфантино Малайзияда бўлиб ўтган тақдимотда.

Мусобақа формати мамлакатлар вакиллари билан музокаралар орқали аниқлаб олинади.
Жануби-Шарқий Осиёда аллақачон икки йилда бир марта ўтказиладиган ASEAN чемпионати ўтказиб келинади. Амалдаги чемпион 2024 йилги финалда Таиландни мағлуб этган Вьетнамдир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар