UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  61 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Илҳом Мўминжонов: “Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди”

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом МЎМИНЖОНОВ журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Биринчи навбатда бугунги байрам билан барча юртдошларимизни ўзим ва клубимиз номидан табриклайман. Бевосита ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ғалабамиз мухлисларимиз учун бўлди. Учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлагани ўйингоҳга келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Биринчи даврада ўз майдонимизда ўтказилган учрашувларда кўп ўйинларда дуранг қайд этганимиз ва бизни натижаларимизга сабр қилиб, мураббийлар штабига ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Кейинги ўйинларда ҳам “Навбаҳор”ни кучлилар сафига қўшилиши учун бор имкониятларимизни ишга солиб, уларни янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Остон Ўрунов ўйинга киришиб кета олмагандек таассурот қолдирди. Ойбек Қиличев эса футболчиларни кўп алдамоқда. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?

- Остон Ўрунов ёш футболчилардан бири саналади. Секин-аста уни тарбиялаб тоблаб бормоқда. Футболчимиз ёш бўлишига қарамай майдонда катта хажмдаги ишни амалга оширди. Учрашувни таҳлил қилиб чиққанимиздан кейин ҳам  Остонни муносиб тарзда тўп сургани аниқланади, деб ўйлайман. Ойбек Қиличевга борасидаги саволга келсак, Ойбек ўйинни ўз қўлида ушлаб турди. Айнан унинг хатти-ҳаракатлари самараси ўлароқ муҳим ғалабани қўлга киритдик. Тўғри, қайсидир вазиятда Қиличев тўпни ўзида кўпроқ ушлаб қолган бўлиши мумкин.  Лекин унинг ҳаракатлари жамоамиз фойдасига ишлади. Бугунги кунда ушбу футболчимиз мамлакатимиздаги етакчи ярим ҳимоячилардан бири саналади.

- Учрашувдан олдинги режаларни барчасини майдонда амалга оширишни имкони бўлдими?

- “Пахтакор” жамоасининг сўнгги ўйинларини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик.  Биринчи бўлимда кўпроқ рақибга ўйнаш имкониятини бердик. Танаффусдан кейин эса бошқа услубда тўп суришни мақсад қилгандик. Мураббийларимиз билан рақибни ўрганиш чоғида шундай тўхтамга келгандик. “Пахтакор” “Локомотив” билан ўтган муросасиз ўйинда ғалаба қозонган бўлсада иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмини бўшроқ ўтказганди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда тактика танлагандик. Ёрдамчим Владимир Андреев бугун эрталаб, “Пахтакор” ўйинини ўрганиб чиқиб бошқача тактик услубда тўп суришимизни маслаҳат берди. Агарда эътибор берган бўлсангиз, 23-турга қадар 4-2-3-1 тактик схемаси асосида ўйнаб келаётгандик. Бугун эса 4-1-4-1 тактик схемасини қўлладик. Ўйин услубини ўзгартирганимиз ва футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани муносиб тарзда бажарганликлари сабабли ғалабага эришиб, наманганлик мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика