Икром Алибоев илк турда нега майдонга тушмади?
01 мар 15:17
Янгиликлар
Икром Алибоев илк турда нега майдонга тушмади?
"Нефтчи" бош мураббийи Ислом Исмоилов Суперлига 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Машъал" (3:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Алибоев кичик жароҳат туфайли "Машъал" билан ўйинда иштирок этмаган.
"Икром Алибоевнинг жароҳатини у қадар жиддий деб бўлмайди, лекин мускулларида тортишиш кузатилган. Шифокорлар унинг тикланиши учун камида 10 кун вақт кераклигини айтган. Ўйлайманки, "Андижон" билан баҳсга қадар сафга қайтади", – деди Исмоилов.

"Нефтчи" – "Машъал" ўйинидан кейин Ислом Исмоилов иштирокида ўтган матбуот анжумани билан тўлиқ ҳолда ушбу ҳавола орқали танишасиз.
Маълумот учун, фарғоналиклар 5 март куни 2-тур доирасида "Сурхон" меҳмони бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар