

– Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
– Жуда қийин ўйин бўлди. Гарчи "Машъал" ҳисобида очколар кўп бўлмаса-да, улар курашишда давом этмоқда ва бир-бири учун ўйнамоқда. Биринчи голни киритмагунингизча бундай ўйинлар жуда мураккаб кечади. Шукурки, ўйин оғир кечган бўлса-да, бугун биз мақсадга эришиш учун барча ишни уддаладик.
– Эшитишимча, сиз футбол ўйнаш билан бирга аналитик мақолалар ҳам ёзар экансиз. Жорий мавсумда "Локомотив"нинг иштирокига умумий баҳоингиз қандай?
– Ўйлайманки, биз ҳақиқатан ҳам мазмунли футбол намойиш этмоқдамиз. Бизда ўйин борасида жуда аниқ ғоя шаклланган. Биз ҳужумкор футбол ўйнаймиз ва тўпни назорат қилишга интиламиз. Шунинг учун, турли жамоалар билан рўбарў келганимизда ёки танишлар билан суҳбатлашганимда, улар: "Сизлар ҳақиқатан ҳам жуда чиройли ўйнаяпсизлар", – дейишади. Бу жуда ёқимли. Ўйлайманки, Ўзбекистондаги барча бизнинг қандай чиройли футбол кўрсатаётганимизни билади.
– Сиз Сербия, Босния ва Францияда тўп тепгансиз. Бу ердаги футболнинг ўзига хос фарқи нимада?
– Ҳар бир лига ўзига хос бўлиб, ўзининг ютуқ ва камчиликларига эга. Бу ерга келишимдан олдин мен чемпионат савияси ҳақида бехабар эдим, аммо лига ҳақиқатан ҳам кучли ва ўйлайманки, келажакда у янада ривожланади.



