UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  23 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

Игорь Сергеев: "Кўпчилик Таиландни кучсиз рақиб деб ўйлайди, ишонинг аслида бундай эмас" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Кўпчилик Таиландни кучсиз рақиб деб ўйлайди, ишонинг аслида бундай эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ва "Патум Юнайтед" аъзоси Игорь Сергеев Таиланд футболи ҳақида фикрлари ва жароҳатдан кейинги ҳолати бўйича сайтимизга интервью берди

- Игорь сизга соғлиқ тилаймиз. Ҳозирги ҳолатингиз қандай?

- Бу тақдир. Жароҳат олиш пешонамда ёзилган экан ва шундай ҳам бўлди. Ҳозирги кунда жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўрмоқдаман. Оёғим жарроҳлик амалиётига тайёр бўлиши керак. Операция қачон ва қаерда бўлиши ҳали номаълум. Мен операцияни шу ерда(Қатарда) ўтказмоқчиман, аммо ҳали ҳеч нима аниқ эмас. Мени қўллаб қувватлаётган ва соғлиқ тилаётган мухлисларга раҳмат.

- Игорь сиз Таиланд чемпионатида фаолият юритмоқдасиз. Таиланддаги футбол даражаси, чемпионат ва миллий терма жамоа ҳақида нималар дея оласиз?

- Таиланд чемпионати анча рақобатдош. Кўпчилик Таиланд футболини кучсиз деб ўйлайди, ишонинг аслида бундай эмас. Мен Таиландда ярим йилдан буён ўйнамоқдаман ва у ердаги футбол даражасини паст дея олмайман. Таиландда футбол ривожланмоқда ва улар тўғри йўналишда. Футболчиларнинг даражаси анча юқори, инфратузилма ва ташкилий ишларга ҳам эътироз йўқ. Ҳаммаси аъло даражада. Таиланд чемпионати Суперлигадан аниқ кучсиз эмас. Мен Таиланд биринчилигини Ўзбекистон чемпионатидан кучли демайман, аммо уларнинг даражаси биздан паст эмас. Таиланд терма жамоасининг натижаларини ўзингиз кўрдингиз. Улар биз билан бир хил натижа қайд этишди. Улар гуруҳ босқичида мағлуб бўлишмади. Таиланд терма жамоаси билан тўқнаш келишимиз маълум бўлганидан сўнг йигитларга ҳушёр бўлиш кераклигини айтдим. Таиланд терма осон рақибдек туюлиши мумкин, бироқ улар жуда ноқулай рақиб. Таиланд терма жамоаси сафида ҳозир 5та жамоадошларим бор. Уларнинг барчаси катта тажрибага эга. Тўғрисини айтаман, Таиланд футболи тез ривожланмоқда.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика