UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик" Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"

Суперлиганинг 19-тури доирасида "Пахтакор" - "Сўғдиёна" баҳсидан кейин "шерлар" футболчиси Иброҳим Ибрагимов ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Қийин ўйин бўлди. Баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Назарий машғулотларда "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик. Ҳудога шукур, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Стадионга келганига раҳмат айтаман, уларнинг қўллаб-қувватлашаётганини ҳис қилиб ўйнадик. 

- Гол нишонлашингиз ҳақида гапирсангиз. Кимга қарата камондан ўқ уздингиз?

- Бу сир бўлақолсин.

- "Пахтакор"да легионер футболчилар кўп. Қандай қилиб Сиз пенальти тепдингиз?

- Ўйиндан олдин мураббийимиз ким жарима зарбасини, пенальтини тепишини ёзиб қўяди. Бугун пенальтига мени ёзишганди. 

- "Пахтакор" ушбу мавсумда турнир жадвалида ўртада ва пастда бораётган жамоаларга қарши ўйинларда қийналмаяпти, юқори ўринлардаги жамоаларга қарши баҳсларда кўп очко йўқотмоқда.

- Унақа кўп очко йўқотмадик. Иккинчи давра энди бошланди. ОКМК, "Динамо"га қарши ўйинларда ғалаба бизга насиб қилмаган экан. Кейинги баҳсларда ғалаба учун майдонга тушамиз. Чемпионлик пойгасидан чиқиб кетганимиз йўқ. Ҳали бу йўлда курашамиз.

- "Пахтакор"нинг ғалабасига энг катта сабаб нимада?

- Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Ғалаба учун ўйнадик. Мураббий берган кўрсатмаларни бажардик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика