

Ушбу эпизодда "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Винисиус Жуниор майдондан четлатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи тўпни дарвозага йўллашдан олдин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Натан-Дилан Салибанинг сочидан ушлаб тортган. Видеотакрорни кўриб чиққандан сўнг гол бекор қилинди ва ҳужумчига қизил карточка кўрсатилди.
VAR: Исидро, гол уришга уриниш вақтида мумкин бўлган зўравонлик ҳаракатини баҳолаш учун видеотакрорни кўриб чиқишни тавсия қиламан. Жароҳат олиш хавфи бор, Винисиус "Вильярреал" ўйинчисининг сочидан тортганини пайқадик.
Диас де Мера: Жуда яхши, мен ҳам буни кўрдим.
VAR: Ушбу эпизод гол урилган фазанинг ўзида содир бўлди.
Диас де Мера: У ҳолда ўйинни фолдан сўнг қайта бошлайман ва майдон эгаларининг еттинчи рақамли ўйинчисига қизил карточка кўрсатаман, — дея мулоқотни якунлаган бош ҳакам.



