

"Йиғин яхши кайфиятда бошланди. Муҳит аъло даражада. Дастлабки учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Биринчи рақибни назарий жиҳатдан ўрганишни бошлаб юбордик", - дея фикр билдирди Иброҳим Ибрагимов.
- Фабио Каннаваро терма жамоага кўплаб янги номларни жалб этмоқда. Кетма-кет икки йиғиндан буён терма жамоадаги чақирув оляпсиз. Бош мураббий билан ўзаро гаплашдингизми? Каннаваро нималар деди?
- Дастлабки йиғинда гаплашдик. Кўпроқ ҳаракат қил. Янада яхшироқ ўйин намойиш этишинг керак. Жисмоний жиҳатингни янада яхшилашинг керак деди.
- Каннаваро услубининг қайси жиҳатлари яққол кўзга ташланди дея айта оласиз?
- Даража юқори. Мундиалда ўйнаган мураббий келди. Машғулотларда темп юқори. Олдин терма жамоада бўлмаганман.
- FIFA Series мусобақаси ЖЧга тайёргарлик йўлида қанчалик фойда бериши мумкин?
- Яхши таъсир ўтказади деб ўйлайман. Қаерда камчилигимиз борлигини билиб оламиз.




