Ибрагимович: "Кунига 12 соат қимирламай ётар эдим, худди шол каби"
17 ноя 2017 09:19
Янгиликлар
Ибрагимович: "Кунига 12 соат қимирламай ётар эдим, худди шол каби"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович узоқ давом этган даволанишдан кейин ўз фикрларини билдирди.
Футболчи мана шу йил охирига қадар майдонга тушади.
«Олдингидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтишни истайман. Бу менинг мақсадим. Бошқа вариант йўқ. Ниманидир мақсад қилсам унга эришаман. Бир кун Швецияни қўлга олишни хоҳладим. Нонушта вақтидаёқ Швеция қўлимда эди. Тушнликда Европани, кечки овқат вақтида эса бутун дунёни. Бу менинг режам эди. Шундай ҳам бўлди.
Қўлтиқтаёқда юрардим ва кунига 12 соатлаб қимирламай ётардим, худди шол каби. Ҳар куни машғулот ўтказадиган одамга бу жуда қийин», — дейди Ибрагимович.
Футболчи апрель ойида Европа лигаси доирасидаги «Андерлехт» (2:1) билан ўйин вақтида жароҳат олганди.
Қўлтиқтаёқда юрардим ва кунига 12 соатлаб қимирламай ётардим, худди шол каби.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар