

"Агарда Роналду МЮда бўлмаганида, жамоа ҳозир эгаллаб турган поғонасига яқин ҳам кела олмасди. Криштиану айнан шунинг учун келган ва шунга пул тўлашмоқда. У ажойиб, ҳайратланарли ўйин кўрсатмоқда.
"Норвич" курашишга қодир жамоа. Бироқ "Юнайтед" яна шундай ўйин кўрсатадиган бўлса, "Ливерпуль" уларни шунчаки янчиб ўтиб кетади", - деди "Арсенал"нинг собиқ футболчиси.
Ушбу мавсумда 37 ёшли форвард клуби таркибида 35 ўйинда 21 гол ва 3 ассист қайд этди.



