

Номзодлар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов ҳам бор. Мухлислар овоз бериш жараёни аллақачон бошланган ва 15 майгача давом этади.

Биринчи босқичдан сўнг индивидуал мукофот учун курашиш учун 3 нафар финалчи танланади.
Ҳимоячи учун афзалликлардан бири шундаки, у бу мавсумда икки марта — январь ва март ойларида "Сити"да ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.
22 ёшли футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказди.



