

УЕФА Суперкубоги доирасида "Айнтрахт"га қарши ўйин олдидан мухлис Мадрид клуби раҳбаридан португалиялик форвардни клубга қайтариш имконияти ҳақида сўраганда Перес "Криштиану билан шартнома имзолаш? У 38 ёшда" - деб жавоб қайтарганди.
"Роналду 38 ёшда, лекин у ҳали ҳам икки метрдан баландроқ сакрай олади. Укамнинг танасида умуман ёғ йўқ. Ҳурматингни бил, чол, сен 75 ёшдасан...", — деб ёзади Катя Авейру ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.



