МЮ ва "Ливерпуль" Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун курашиши мумкин

3 июл 2026, 19:10
"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Марокаш терма жамоаси ва "Рома" ярим ҳимоячиси Нейл Эль-Айнауига қизиқиш билдирмоқда.

Воситачилар 25 ёшли футболчининг трансфери борасида ушбу клублар билан музокаралар олиб боришди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, агар муносиб таклиф тушса, "Рома" футболчини сотишга тайёр.

Эль-Айнауи Марокаш терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги барча тўртта ўйинида иштирок этди. Ушбу учрашувларда ҳимоячи самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Эль-Айнауининг "Рома" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 23 миллион еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk