Мартинес: "Роналду ЖЧда ғалаба қозонишни орзу қиларди, у жуда ҳаракат қилди. Криштиану — ибрат намунаси"

7 июл 2026, 08:16
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Жаҳон чемпионати-2026 1/8 финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг жамоа ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Фақат миннатдорчилик сўзлари, чунки у намунали сардор бўлди. Мен Португалияга катта ноаниқликлар, Криштианунинг позицияси бўйича кўплаб шубҳалар бўлган даврда келдим. Ва мен учун у ўрнак бўлди. Нафақат голлар борасида, ваҳоланки статистиканинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди, балки голли узатмалар борасида ҳам.

Унинг кундалик фидоийлиги, футбол билан яшаши. Криштиану — ибрат намунаси. Биз уни улуғлашимиз керак. Унга ўхшаганлар кўп эмас. Мен ушбу Жаҳон чемпионатида қилишга уринган ишлари учун ундан бир умр миннатдор бўламан. Унинг орзуси ғалаба қозониш эди ва у жуда қаттиқ ҳаракат қилди. Роналду майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам ақл бовар қилмас ўрнак кўрсатди. Бутун жамоа бу хотирани абадий сақлаб қолади", — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради Record нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Record

Сўнгги янгиликлар

Барча ›