

Sky Sports нашрининг хабар беришича, 24 ёшли футболчи "Юнайтед" учун чап қанот ҳужумчиси ролига бош номзод бўлиб турибди.
Манба берган маълумотларга кўра, МЮда ушбу позицияга футболчи сотиб олиш билан боғлиқ вазият ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Бўлажак келишув шу ёзда "Барселона"дан "Манчестер Юнайтед"га қайтган ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан нима содир бўлишига боғлиқ.
"Вест Хэм" мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигасидан тушиб кетди. Аввалроқ жамоани ярим ҳимоячи Матеуш Фернандеш тарк этиб, "Тоттенхэм"га ўтган эди.




