

"Бавария" мураббийлар штаби Хаверцни мюнхенликлар ҳужумини кучайтириш учун зарур сифатларга эга деб ҳисоблайди. Хусусан, у иккинчи ҳужумчи ёки сохта тўққизлик ролини ўйнаши мумкин (вазиятга қараб).
Хаверц 2023 йилда "Челси"дан "Арсенал”га ўтганди. Ушбу мавсумда жароҳатлар туфайли ҳужумчи лондонликлар сафида атиги 20 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



