UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  8 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Ҳамма зафарли одим давом этишини хоҳлаяпти (Мулоҳаза) Янгиликлар

Ҳамма зафарли одим давом этишини хоҳлаяпти (Мулоҳаза)

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинларини муваффақиятли бошлади.

Терма жамоамиз аввалига Сурияни, кейин Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада вакилларимиз дастлабки икки тур натижасига кўра, 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олишди.

Биздан кейинги ўринда бораётган Эрон ва Жанубий Корея ҳисобида бир хил 4тадан очко бор. Айтишимиз мумкинки, асосий кураш мана шу учта жамоа ўртасида кечиши кутиляпти. Ҳал қилувчи босқични иккита ютуқ билан бошлаб олганимиз яхши бўлди. Бу албатта футболчиларнинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилади.

Терма жамоамиз ўйини борасида гап кетганда ўйин унчалик қовушмаяпти, вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз, кам гол уряпмиз каби гаплар ҳам янграяпти, лекин энг муҳими очколар қўлга киритилмоқда. Ва шундай давом этса, Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин. Ҳал қилувчи босқичда имкон қадар кучсиз жамоалар билан ўйинларда очко йўқотмаслик шарт. Буни эса йигитлар дастлабки икки учрашувда удлалашди ва бунинг учун мураббийлардан тортиб барча футболчиларга раҳмат айтамиз.



Бахтимизга 2-турда асосий рақобатчиларимиз Жанубий Корея ва Эрон очко йўқотишди. Эрон сафарда Хитойни, Ж.Корея эса Сурияни мағлуб эта олмади. Биз бўлсак, Дохада Қатарни 1:0 ҳисобида доғда қолдирдик. Саралаш ўйинлари бундан кейин қандай давом этмасин, барибир асосий рақиб мана шу икки жамоа бўлиб қолаверади. Негаки, мундиалга боришимизни айнан шу жамоалар билан бўладиган ўйинлар ҳал қилиб берса керак.

Шунингдек, Хитой билан иккита ўйин ҳамда Сурия ва Қатарга қарши такрорий учрашувларда очко йўқотмаслигимиз талаб этилади. Ва албатта, Эрон ва Ж.Корея яна қаердадир қоқиладиган бўлса, бу ҳам бизнинг фойдамизга ишлайди. Фақат бунинг учун биз футбол тили билан айтганда ўз очколаримизни жамғаришимиз лозим.  

Мураббий Самвел Бабаянга таркиб борасида кўп эътироз бўлмоқда, аммо ҳозирда Бабаян бош мураббий экан, унинг қарорларини ҳурмат қилишимиз лозим. Энг муҳими, Самвел Вячеславович танлаётган таркиб ва тактика омад келтиряпти, мухлислар учун кераклиси шу. Қолаверса, барчамиз зафарли одим мана шу йўсинда давом этишини хоҳлаймиз.



Қатар билан ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоаси тарихида иккинчи бор кузатилди. Бунгача бу жамоани сафарда фақат бир марта 2012 йил ютгандик. (ЖЧ-2014 саралаш босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:1. Гол: Санжар Турсунов). Иккинчи ғалабани қўлга киритиш эса Бабаян бошчилигидаги жамоага насиб этди.

Яна бир қизиқ маълумот шуки, Ўзбекистон тарихда биринчи бор саралашнинг охирги босқичини ғалаба билан бошлади. Аввалги йиллари бундай ҳолат кузатилмаганди. Нафақат ғалаба, балки кетма-кет иккита ютуқ билан бошлаб олганимиз янада ёқимли бўлди. Ва бу ғалаба ҳозирги мураббий Самвел Бабаяннинг расмий ўйинлардаги кетма-кет 9-ғалабаси бўлди. Насиб қилса, бундай ютуқлар ҳали давом этади ва Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади деб умид қиламиз.

Х.Холиқов.



Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика