UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.


"Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Бугунги учрашувни икки нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат туфайли ўтказиб юбораётган эди. Биз биринчи бўлимда рақибдан кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимда рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. Бугун икки очко йўқотдик деб ўйлайман", - деди Ҳаким Фузайлов.

- "Хоразм" жамоаси бугунги дуранг натижасидан қониқдими?
- Йўқ, албатта. Биз бунга қадар ҳам кўп очколарни йўқотгандик. Бу жуда ёмон. Шу сабабли бугун икки очко йўқотдик деб айтиб ўтдим.

- Жамоангиз намойиш этаётган қониқарсиз натижаларга нима сабаб бўлаяпти деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдинда ўйинлар бор. Биз ҳозир 6-ўриндамиз ва мавсум якунига қадар ўз ўрнимизни яхшилаб олишга ҳаракат қиламиз. Жамоам яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо яна бир нима етишмаётгандек, тўғриси. Буларнинг барчасини тўғрилаш учун бироз вақт керак, менимча.

- Жамоангиз 1:0 ҳисобини сақлаб қолиши учун нима етишмади?
- Бироз концентрация. Ўйин сўнгида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика