UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  8 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Гуруҳ пешқадамига айлантирган ўйин ҳақида Янгиликлар

Гуруҳ пешқадамига айлантирган ўйин ҳақида

Кеча миллий терма жамоамиз ЖЧ саралаш босқичи 3-раундида кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Учрашув қандай кечгани ва бошқа ҳолатлар хусусида фикрларимизни билдириб ўтсак.

Ўйинга терма жамоамиз яна таркибдаги муаммолар билан етиб борди. Ҳайдаров оёғидан олган жароҳати туфайли беллашувни ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурганди. Шунингдек, Денисовнинг бели оғриётгани сабабли унинг қандай ўйнашини айтиб бўлмасди. Яхшиямки, у майдонга тушди ва одатдагидек фаол ўйин намойиш қилди. Кримец таркибга қайтгани учун марказий ҳимояда Шукуров ўйнаган позицияни у эгаллади. Отабек эса майдон марказига  Ҳайдаровнинг ўрнига кўчирилди. Бу ўзгаришлар охир-оқибат самара келтирди.

Учрашувдан бир кун аввал ўтказилган митингда ўйин Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёд этиш билан бошланиши ва терма жамоамиз аъзоларининг майдонга қора боғичларда чиқиши маълум қилинди. Футболчиларимиз ўйинга чиқиб келган пайтлари ва мадҳияни ижро этишаётгандаёқ сешанба оқшомида ўзларини фидо қилиб бўлса ҳам юртбошимиз хотираси учун зафар қучишга интилишлари қарашларидан сезилиб турганди. Уларнинг нияти холис ва Яратган хоҳлаган экан, муваффақиятни Президентимизга бағишлаш уларга насиб қилди. Мураббийлар штабида аъзоларида ҳам мадҳияни ижро этиш пайти кўз ёшларига гувоҳ бўлдик. Дохага жамоамизни қўллаб-қувватлашга етиб борган ишқибозлар эса Президентимиз ҳамиша қалбимизда бўлиши ёзилган баннер орқали юртимиз аҳолиси тилагини акс эттиришди.


Биринчи бўлим мезбонларнинг кичик устунлиги билан бошланди. Дастлабки 10 дақиқа ичида улар Тўхтахўжаев ҳаракат қилган қанотдан кескин ҳужумлар уюштиришга тушиб кетишди. Акрам Афиф икки бор, Себастьян Куинтана бир бор жарима майдонига ёриб кирди. Афифнинг тўп узатишлари йўлига Лобанов тўғаноқ бўлди. Куинтана оширган тўпни эса Муҳаммад Муса боши билан дарвозага ноаниқ йўллади. Вакилларимизнинг олдинга ўтишга бўлган уринишлари эса нотўғри паслар туфайли узилиб қолаверди. Бўлим ўрталарига қадар майдон марказидаги ўйинимиз қовушмади. Натижада тўпни ўзимизда кўп сақлаб турмадик. Оқибатда тўп олдинда ўйнаётган уч футболчимизга камдан-кам ҳолатларда етиб борди. Шу билан бирга ҳимоядаги ҳаракатларимиз ишончлироқ кўриниш ҳосил қилди. Жамоавий ҳимояланишда яхшироқ ўйнашга ўтдик. Натижада Куинтана, Табата ва Афифда қулай вазиятлар деярли юзага келмади. Футболчиларимизнинг узоқ масофадан зарба беришга уринишлари эса ноаниқ бўлди. Қатарнинг қанотдан оширган тўпларини Лобанов хато қилмасдан илиб олаверди.

Иккинчи бўлим бошидан жамоамиз ўйин суръатини оширди. 5 дақиқа ичида Рашидов ва Шукуров қулай имкониятга эга бўлди, аммо ҳар иккисининг зарбаси қовушмади. Қанотлардан кўпроқ ҳужумга ўта бошладик. Қолаверса, тўпни яхши сақлаб туришни бошладик ва бўш ҳудудларга етарлича чиқиб бордик. Ташаббусга эга бўлиб бораётганимиз сабабли Самвел Бабаян Рашидов ўрнига Гейнрихни туширди. Майдонга чиққан заҳоти Сашани қатарлик ҳимоячи жарима майдони ичида йиқитди. Бу ҳолатда тўпни олдинга ташлаган Гейнрихнинг оёғига рақиб зарба берганди. Бироқ баҳрайнлик ҳакам Али Абдулнаби бу ҳолатда мезбонлар фойдасига қарор чиқарди. Орадан кўп ўтмай, мезбонлар энг хавфли ҳолатни юзага келтиришди. Ҳассан Ҳайдоснинг чалқанчасига тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кейинроқ Тўхтахўжаев Абдулкарим Ҳассаннинг ажойиб рейдини тўпга охирги ҳолатда ташланган ҳолда тўхтатиб қолди. Жамоалар очиқ футбол намойиш этишга киришиб кетишди. 85-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган вазият юзага келди. Гейнрихга нисбатан Аҳмад Ёсир қўполлик ишлатгани учун жарима зарбаси белгиланди. Ўнг қанотдан Саша тўпни жарима майдони ичига оширди ва рақиблардан чаққонроқ ўйнаган Кримец боши билан уни дарвозага аниқ йўллади  0:1!


Сурияга қарши учрашувда стандарт ҳолатлар фойда бермаганди. Қатар билан беллашувда эса 7-8 бор шундай имкониятга эга бўлдик ва улардан бирини гол билан якунладик. Устун тарафларимизни ҳар бир рақибга мослаб, ундан фойдаланиб бориш бизга шундай ижобий натижаларни тақдим этиб борииш мумкин.
Қолган дақиқалар мобайнида термамиз тўпни жуда хотиржам назорат қилди ва ўта муҳим ғалабани сақлаб қолди. Охирги саралаш босқичини икки муваффақият билан бошлаш барчамизнинг кайфиятимизни кўтариб юборди. Ҳозирча гуруҳда пешқадамга айландик. Айни пайтда энг муҳим нарса ҳар бир жамоага қарши алоҳида тайёргарлик кўриш ва шунга мос ўйин кўрсатишдир. Октябрь ойида бизни Тошкентда яна икки муҳим ўйин кутмоқда. Энди ўша учрашувларга тайёргарлик бошланади.


Беҳзод Назаров

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика