UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  1 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  3 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  3 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  6 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  11

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Жайхун" майдонидаги дурангдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз жуда ёмон ўйнадик. Бундай майдонда албатта, мезбон жамоанинг устунлиги бўлади. Сунъий майдондаги тўп сакраши бошқачароқ бўлади. Рақиблар катта куч билан ўйнашди, биз эса яна рақибга тўғри баҳо бера олмадик. Мана натижа. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин биз чуқурликка тушиб қолдик. Кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпмиз. Шунингдек, ҳакамлик ҳам бу ерда алоҳида мавзу. Танаффусдан кейин ҳакам таркибни тенглаштириб қўйди. Бу вазиятда сариқ кўрсатмаса ҳам бўларди. Рақиблар эса бизнинг футболчиларни қўли билан тўхтатиб қолаверди, бунга карточка берилмади, баъзида хуштак чалинмади. Ғалати ҳакамлик. Менга нима сабабдан сариқ карточка берди, тушунмадим. Майдонга тушиб кетдим, бунинг барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ.

- Биринчи даврада 4:0 ҳисобида мағлуб қилинган, бугун эса дуранг қайд этган рақибингиз "Жайхун"га қандай баҳо бера оласиз?

- Рақибларнинг мухлислари ҳам ўйинга яхши тайёрланибди. Жамоа жуда ёш, тўп билан ўйнашни яхши кўради. Уларга прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Бироқ қаердадир бу ўхшади, қаердадир йўқ. Улар бугун ғалабага яқинроқ эдилар. Икки марта дарвоза устун ва тўсинини пойлашди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Шунчаки ўз вазиятларимизни уришимиз керак. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимиз жуда қўпол хатога йўл қўйди. Менимча бунинг барчаси майдоннинг ҳолати билан боғлиқ. Бундай ҳолатдаги майдонда тўпни олиб юриш жуда қийин.

- Бугунги ўйиндаги ҳарорат ҳақида фикрингиз.

- Ҳа, об-ҳаво каби ўйин ҳам ёнди. Футболчилар жанг қилишди. Гап йўқ. Рақибларга тан бериш керак.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика