UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда!  4 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  10 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19

Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 22-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлиб иродали ғалабага эришди - 2:1. Ўйин давомида Абдувоҳид Неъматов битта гол ўтказганига қарамай қолган вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва энг асосийси учрашув охирида рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа Неъматов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу турни Олмалиқда ОКМКга қарши ўтказди муҳим ғалабага эришди - 2:1. ОКМК бу мавсум ўз майдонида фақат "Насаф"га мағлуб бўлганди холос. Чемпионлик учун курашда бўлган Қосимов бошчилигидаги жамоани сафарда мағлуб эта олган Виталий Левченко турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши футболчиси – Абдуғафур Ҳайдаров ("Сурхон")

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров ўтган турда "Насаф"га гол уриб "Сурхон"ни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Бу турда эса Ҳайдаров "Локомотив" билан баҳсда супергол муаллифига айланди ва жамоасига пенальти ишлаб берди. Ёш ҳужумчи янада ривожланишида стимул бўлиши учун 22-турнинг энг яхши футболчиси деб топдик. Фақат бундай эътирофлардан кейин юлдузлик касалига дучор бўлмасин!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Хислат Ҳалилов ("Динамо")

"Динамо"нинг захира қуроли, яъни "жокер"и Хислат Ҳалилов навбатдаги бор турнинг энг чиройли голи муаллифига айланди. Бу сафар Ҳалилов захирадан тушиб мавсумнинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлган Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага супергол уришга эришди. Айнан Хислат томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика