

Андрей Микляев: “Бугунги ўйин ҳаммага ёқди. Кубок баҳслари доим шундай “ҳарорат”да ўтади. Бугун футбол ўйнай олишимиз мумкинлигини исботлашга уриндик ва буни уддаладик деб ўйлайман. Шахсан менга ўйин ёқди. 0:2 ни 2:2 га айлантира олдик. Ютишимиз ҳам мумкин эдик. Пенальтилар серияси - лотерея. Йигитлар хафа, кимлардир йиғлаяпти. “Андижон”ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман.
- Охирги дақиқаларда дарвозабон алмаштирганингиз фойда бермади…
- Машғулотларда бу посбон пенальтиларни яхши қайтарарди. Хато қилдик, менимча.
- Японияда ўтказилаётган Осиё ўйинларига кетган футболчилар йўқлиги жамоага таъсир қилдими?
- 4 нафар футболчимиз ва жамоамиз бош мураббийи олимпия терма жамоасига жалб қилинган. Уларга омад тилаймиз. Биз эса ўз вазифамизни бажаришда давом этамиз.
- Жамоа бугун яхши ўйин кўрсатди. Пролигада эса негадир “Олимпик-Мобиуз” оқсаяпти, сабаби нима?
- Янги мавсум олдидан жамоамизни 8 нафар футболчи тарк этди. Уларнинг ўрнига бошқалар келишди. Янги футболчилар жамоага кўникиши учун вақт керак бўлади. Охирги трансфер ойнасида Абдуғафур Ҳайдаров “Динамо”га ўтди. Бу ҳам йўқотиш. Биз эса янги футболчиларни тарбиялашда давом этамиз.
- Бугунги баҳсда “Олимпик-Мобиуз” сафида андижонлик футболчилар ҳам тўп тепишди. Уларнинг ўйинидан мамнунмисиз?
- Бу йигитлар асосий таркиб футболчилари. Албатта, уларнинг ўйинидан кўнглимиз тўлди.



