

Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида кечган ўйинда мерсисайдликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
21-дақиқада "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер ҳисобни очди. 54-дақиқада Коди Гакпо мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади. "Тоттенхэм" хавбеки Конор Галлахер 69-дақиқада битта жавоб тўпини киритди. 90+1-дақиқада эса Доминик Собослаи "шпорлар" дарвозасига учинчи голни уриб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Англия лига Кубоги
“Ливерпуль” - “Тоттенхэм” 3:1
Голлар: Мак Аллистер 21, Гакпо 54, Собослаи 90+1 - Галлахер 69.



