

Ипсвичдаги "Портман Роуд" стадионида кечган баҳс лондонликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин бошида "Арсенал"нинг 16 ёшли ҳужумчиси Макс Доумен ҳисобни очди. 16-дақиқада вингер Чуквунонсо Мадуэке меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Иккинчи тайм бошида Доумен дубл муаллифига айланди. 58-дақиқада эса Микель Мерино Макс Доуменнинг узатмасидан сўнг лондонликларнинг тўртинчи голини киритди.
Англия лига Кубоги
“Ипсвич” - “Арсенал” 2:4
Голлар: Мехмети 62, Акпом 90+1 - Доумен 7, Мадуэке 16, Доумен 47, Мерино.



