

Эльчедаги "Мануэль Мартинес Валеро" стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси bilan тугади. Учрашувни бош ҳакам Хесус Хиль Мансано бошқариб борди.
25-дақиқада "Эльче" дарвозабони Матиас Дитуро ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, ҳужумчи Килиан Мбаппе "Реал"нинг устунлигини мустаҳкамлади. 71-дақиқада "Эльче" ҳужумчиси Абьель Осорио ҳисобни қисқартирди. 83-дақиқада эса мезбонлар форварди Фер Ниньо мувозанатни тиклади. 90+1-дақиқада ҳужумчи Карлос Эспи Килиан Мбаппенинг узатмасидан сўнг "қаймоқранглилар"га ғалаба келтирган голни киритди.
Ла Лига, 6-тур
“Эльче” - “Реал Мадрид” 2:3
Голлар: Осорио 71, Ниньо 83 - Дитуро 25 (атогол), Мбаппе 33, Эспи 90+1.
Ла Лигада олтита ўйин ўтказган "Реал" 15 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Эльче" эса 2 очко билан 20-қаторда бормоқда. Турнир жадвалини бешта ўйинда 15 очко тўплаган "Барселона" бошқариб бормоқда.



