"Ғазалкент" футболчиси фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлди

Aziz Tukhtamuradov
3 апр 2026, 19:05
Пролига вакили "Ғазалкент" клуби ярим ҳимоячи Асилбек Абдурасуловни ижарага берганини эълон қилди.

18 ёшли футболчи фаолиятини Қозоғистоннинг "Астана" жамоасида ижара асосида давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, "Ғазалкент" 2007 йилда туғилган Асилбекни 280 миллион сўм эвазига "Бунёдкор"дан сотиб олганди.

Маълумот учун, "Астана" айни пайтда Қозоғистон Премьер-лигасида 3 та турдан сўнг 1-ўринни эгаллаб турибди.

asilbek poster.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф