Гави қайтишга яқин
01 мар 17:26
Янгиликлар
Гави қайтишга яқин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави тиззасидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг тез орада футбол майдонига қайтади.
Хавбек август ойидан бери ўйнамади.
"Барселона" ўз ярим ҳимоячисини дарҳол ўйинларга ташламайди. Режа шундан иборатки, Марк Берналга нисбатан қўлланилган ёндашувга ўхшаб, уни босқичма-босқич амалга ошириш керак.
Кейинги ҳафталарда Марк Бернал ва Марк Касадо майдонда кўпроқ вақт ўтказиши, Гавига бериладиган юклама эса аста-секин ошиб бориши кутилмоқда. Флик Гавини юқори баҳолайди ва уни ўзига хос футболчи деб билади.
21 ёшли Гави жорий мавсум Ла Лиганинг атиги иккита учрашувида майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар