2029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF

9 июл 2026, 15:21
Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг маълум қилишича, ҳукумат 2029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича аризани қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, 2026 йилги жаҳон чемпионатининг иқтисодий ва туристик таъсирини баҳолайди.

Ушбу ташаббус Мексика футбол федерацияси (FMF) томонидан расман таклиф қилинган.

"Биз доимо Мексика учун манфаатли шарт-шароитларни излашимиз керак. Бу умуман мамлакат учун яхши бўларди, лекин муайян ҳолатларга қараш лозим", — деди президент.

Яқин орада Туризм вазирлиги 2026 йилги жаҳон чемпионатининг сайёҳлар оқими ва иқтисодиётга кўрсатган таъсири тўғрисида ҳисобот тақдим этади — ушбу маълумотлар асосида ҳукумат кейинги турнирни ўтказиш учун аризани қўллаб-қувватлаш-қўллаб-қувватламаслигини белгилайди.

Шу билан бирга, Бразилия, Қатар ва АҚШ каби мамлакатлар ҳам 2029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишга қизиқиш билдирган. Бундан ташқари, Испания ва Марокашнинг қўшма аризаси ҳам шакллантирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FMF

Сўнгги янгиликлар

Барча ›