"Ювентус" Эмилиано Мартинес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди

9 июл 2026, 16:25
"Ювентус" клуби "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.

Sky Sports хабарига кўра, Турин клуби вакиллари футболчининг агентлари билан муваффақиятли учрашув ўтказишган. Дарвозабоннинг ўзи ҳам Турин клубига ўтишга қизиқиш билдирган.

Энди туринликлар трансфер шартларини инглиз клуби билан келишиб олишлари керак бўлади.

АПЛнинг ўтган мавсумида Мартинес 32 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ўтказиб юборган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›