Гарсия АҚШ устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида: "Биз Бельгия йирик футбол давлати эканлигини исботладик"

7 июл 2026, 11:55
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия ЖЧ-2026 1/8 финалида АҚШ устидан қозонилган ғалабадан (4:1) кейин ўз фикрларини билдирди.

"Ҳозир Бельгияда тунги соат 4 ва мен ухламай бизни кузатган барча бельгияликларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугун сиз ўз жамоангиздан фахрлансангиз арзийди.

Бугун биз Бельгия йирик футбол давлати эканлигини кўрсатдик. Биз ажойиб ўйин намойиш этдик ва ўз режамизга амал қилдик.

Ушбу учрашувга соя солган ягона нарса — Онананинг жароҳати бўлди. У ерда айнан нима содир бўлганини билмайман, лекин менимча, бу жиддий", — деди Гарсия.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›