

Тилеманс ушбу голни ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Сенегал терма жамоасига қарши учрашувда (3:2) киритди.
Бунгача жаҳон чемпионатлари тарихида қуйидаги энг кеч голлар қайд этилган эди:
* 120:49 — Абдельмалек Жабу (Алжир) Германия билан ўйинда (2014)
* 120:13 — Алессандро Дель Пьеро (Италия) Германия билан ўйинда (2006)
* 119:51 — Жеффри Херст (Англия) Германия билан ўйинда (ЖЧ-1966 финали)
* 119:23 — Дэвид Платт (Англия) Бельгия билан ўйинда (1990)
Бельгия терма жамоаси 1/8 финалда АҚШ билан тўқнаш келади.



