🏆 United MFL 1-мавсум якунланди!

Narzulla Saydullayev
7 июл 2026, 12:56
UNITED MFL тарихидаги илк мавсум ўз ниҳоясига етди. “Жар“ стадионида бўлиб ўтган муросасиз финал баҳсида “Cosmos“ ва “А1” жамоалари чемпионлик учун майдонга тушишди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда “Cosmos“ 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, UNITED MFL тарихидаги илк чемпион деган шарафли номга сазовор бўлди.

Чемпион жамоага 350 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда UNITED MFL’нинг расмий кубоги тантанали равишда топширилди. Чемпион жамоани Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов тақдирлашди. 

Финалда муносиб иштирок этган “А1” жамоаси мавсумни иккинчи ўринда якунлаб, 150 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди. Совринни Спорт вазири маслаҳатчиси ва Корпоратив спорт ассоциацияси ижрочи директори Шерзод Сатторов топширди.

Шу тариқа, UNITED MFL’нинг тарихий биринчи мавсуми муваффақиятли якунланди. Барча жамоалар, футболчилар, ҳамкорлар, мухлислар ва мусобақа ташкилотчиларига мавсум давомида кўрсатган ишончи ва қўллаб-қувватлови учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Бу ҳали бошланиши. Олдинда янада катта мақсадлар ва янада кучли мавсумлар кутмоқда.

DIAMOND CREATIVE GROUP-07840.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-08082.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-08399.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-08698.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-08821.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-09106.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-09191.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-09250.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-09277.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-09299.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-09337.jpgDIAMOND CREATIVE GROUP-09383.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›