Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз"

Sherzod Nurmatov
5 июн 2026, 14:15
Бельгия бош мураббийи Руди Гарсия ўз жамоасининг ЖЧ-2026'га чиқиш истиқболини баҳолади.

"Аввало, биз гуруҳдан чиқишни хоҳлаймиз, бу 2022 йилги натижани яхшилаш бўлади, кейин кўрамиз. Ҳаммаси дуч келадиган рақибларимизга боғлиқ бўлади. Бироқ асосийси — Нью-Йоркдан олдин мусобақадан чиқиб кетмаслик.

Биз энди ФИФА рейтингида 6 йил давомида биринчи ўринни эгаллаб турган мамлакат эмасмиз. Биз аутсайдермиз ва бу нормал ҳолат. Мураббий сифатида бу вазиятларга кўникиб қолганман", – деди Руди Гарсия.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда биринчи марта 48 та жамоа иштирок этади.

Бельгия гуруҳ босқичида Миср, Эрон ва Янги Зеландия билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia